Нью-Йоркдаги «Ювентус» академияси машғулотлари вақтида 9 ёшли бола фожиали тарзда ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Football Italia New York Daily News’га асосан. 

Томмазо Черазе дарвоза тўсинига қараб сакраган ҳамда уни ушлаб олишга уринган, бироқ дарвоза қулаб, унинг бошига тушган. Бундан ташқари, бола спорт залининг тахта полига боши билан урилди. Томмазо олинган жароҳатлар туфайли ҳаётдан кўз юмди.

Манба маълумотларига кўра, бу вақт залда уч нафар ота-она, «Ювентус» академиясининг уч ходими ва қарийб 10 нафар бола бўлган, бироқ улардан биронтаси ҳам фожиа қандай юз берганини кўрмаган.