Бугун, 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алишер Аъзамхўжаев Тошкентдан Туркияга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар қилган.

Илгари ТИВ марказий аппарати МДҲ мамлакатлари, шу жумладан Россия билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Аъзамхўжаев август ойи охирида лавозимга тайинланганди.

Аъзамхўжаев 12 йилдан буён Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчиси бўлиб келган Улфат Қодиров ўрнини эгаллади.