Узун тумани ИИБга Узун туманида Дўстлик маҳалласида яшовчи, Ю. Ф.нинг яшаш уйининг меҳмонхонасидан номаълум шахс 200 АҚШ доллари, 250.000 сўм пули, 1 дона 4 граммли аёллар тилла узуги, қора рангли “SAMSUNG” русумли планшет телефони, 1 дона қора рангли “ROLSEN” русумли мусиқали марказ, 1 дона оқ рангли 6 қовурғали электр токида ишлайдиган иссиқ печларини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Бу ҳақда KUN.UZ’га Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.

Олиб борилган тезкор чоралар натижасида ушбу ўғрилик “иссиқ изи”да фош этилди. Мазкур ўғрилик жиноятини Сариосиё тумани Нурбулоқ маҳалласида яшовчи Н. К. содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 

Н. К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмининг “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.