Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШ президенти Дональд Трампнинг БМТ Бош ассамблеясидаги нутқига изоҳ бериб, Трампни Ҳитлерга қиёслади. Бу ҳақда EFE Noticias нашри хабар бермоқда. 

Трамп БМТдаги нутқида Венесуэланинг расмий раҳбариятини "тоталирар тузум" деб атади. Мадуро бунга жавобан АҚШни тажовузкор ташқи сиёсат юритишда айблаган ва Трампни "янги Ҳитлер" деб атаган. 

El Nacional нашрининг маълум қилишича, Мадуро Лотин Америкаси давлатлари етакчилари билан тушлик вақтида Трамп уни ўлдириш билан таҳдид қилганини айтиб берган. "Агар улар мен билан қачондир нимадир қилсалар, бутун аср давомида бундан пушаймон ейдилар, чунки бизнинг халқ жангга тайёр бўлади", деб айтган Мадуро ўзининг Каракасдаги қароргоҳи ёнида ўтган "аксилимпериалистик марш" вақтида.

Трамп БМТдаги нутқида Венесуэланинг расмий раҳбариятини "гуллаётган миллатни барбод қилишда" ва ўз халқини таъқиб қилишда айблаган. У Вашингтон Мадуро ва унинг атрофига киритган санкциялар Венесуэла ривожланишнинг демократик йўлига қайтмагунча бекор қилинмаслигини айтган.