Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бугун, 21 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Шайхонтоҳур туманига борди. Бу ҳақда Telegraf.uz хабар тарқатган.

Қайд этилишича, айни дамда Бош вазир туманда жойлашган Сузук-Ота масжидида бўлиб турибди. 

Шунингдек, А.Арипов бугун Ҳувайдо ва Ибн Сино даҳаларига бориб, у ерларда олиб борилаётган ободонлаштириш ҳамда қурилиш ишлари, шунингдек, Ибн Сино мавзесида қурилиши бошланган йирик кўнгилочар дам олиш маскани ва "Шодлик" маҳалласининг янги биноси билан яқиндан танишиши айтилган.