АҚШ қимматбаҳо қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияси, ўз базасининг бузилгани ҳақида эълон қилди. Бунинг оқибатида бегона шахслар ички маълумотларни қўлга киритган бўлиши мумкин, дейилади комиссия хабарида. 

2016 йили ҳужжатларни рўйхатга олиш ва сақлаш бўйича EDGAR тизими бузилган. Кейинчалик нуқсон бартараф этилган. Бироқ жорий йил августида комиссия ушбу ҳодиса учинчи томонга ноқонуний равишда бойлик орттириш имконини берганини аниқлаган. 

Шу билан бирга, комиссиянинг қайд этишича, бу ҳолат тизимдаги шахсий маълумотлар базасидаги ахборотлар олинишини ўз ичига олмайди. Бундан ташқари, комиссия фаолиятини хавф остига қўймайди ва хакерлик ҳужумлари билан боғлиқ тизимли таҳдидларга олиб келмаган. 

"Киберхавфсизлик бизнинг бозорда амалиётлар ўтказиш учун жуда муҳим. Таваккалчиликлар жуда юқори, айрим ҳолларда бузилишлар тизимли равишда бўлиб туради", — деган комиссия раҳбари Жей Клейтон. 

Хабарда айтилишича, хакерлик ҳужумидан сўнг ички текширув ўтказилган ҳамда киберхавфсизлик бўйича ишчи гуруҳ тузилган.