Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр Теҳрон Эроннинг ядро дастури бўйича келишув шартларини бажармаётганини айтди.

"Биз келишувга қатъий риоя қилиниши керак, деб ҳисоблаймиз. Эрон келишув шартларига амал қилмаяпти", деб айтган ал-Жубайр Нью-Йоркда журналистларга.

"Биз бир неча марта ушбу келишув Эрон ҳеч қачон ядро имкониятларини ололмаслиги ва бу келишувни тўлиқ бажаришига олиб келишини кутганимизни айтганмиз. Биз Эрон буни бажармоқда, деб ҳисобламаймиз", деб айтган вазир.

БМТ Бош ассамблеяси 72-сессияси дебатлари очилиши вақтида АҚШ президенти Дональд Трамп Эронни зўравонликни экспорт қилувчи "қувғинди давлат" ва "коррупциялашган диктатура" деб атаганди. У Теҳрон билан тузилган ядро келишувини "АҚШ учун шармандалик" деб атаганди.

Эрон ва халқаро воситачилар олтилиги 2015 йил 14 июлда Эрон атоми муаммосини тартибга солиш бўйича тарихий келишувга келгандилар. Эрон томондан бажарилиши БМТ Хавфсизлик кенгаши, АҚШ ва Европа Иттифоқи томондан унга нисбатан киритилган иқтисодий ва молиявий санкцияларнинг бекор қилинишига олиб келувчи қўшма ҳаракатлар режаси қабул қилинганди. Ушбу режа 2016 йил 16 январда кучга кирганди.