Арманистон аҳолиси 21 сентябрь куни республика мустақиллигининг 26-йиллигини тантана қилишмоқда. 

Шу куни кўплаб байрам тадбирлари Ереван шаҳри ва мамлакатнинг вилоят марказларида ташкил этилади. Республика раҳбарияти турли тадбирларда иштирок этади. Шу куни, анъанага кўра, давлат бошқаруви, иқтисодиёт, мудофаа, фан ва маданият соҳаларидаги хизматлари учун қатор фуқароларга давлат мукофотлари топширилади. 

Арманистон мустақиллик декларацияси Арманистон Олий кенгашининг 1990 йил 23 августдаги мажлисида қабул қилинган эди. Ушбу ҳужжат билан Арманистон Совет Социалистик Республикаси тугатилиб, мустақил Арманистон республикаси эълон қилинган эди. 

Арманистон Олий Кенгаши қарори билан 1991 йил 21 сентябрда СССР таркибидан чиқиш ва мустақил давлатчиликка асос солиш ҳақида референдум ўтказилган. Унда 94,99 фоиз фуқаро бу масалага ижобий жавоб берган. Республика Олий кенгаши референдумдан 2 кун ўтиб, Арманистонни мустақил давлат деб эълон қилди.