20 сентябрь куни Нью-Йоркда Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан мулоқот қилган 18 ватандошдан бири Нодир Зокиров учрашувдан кейинги таассуротлари билан «Америка Овози»га ўртоқлашди.

— Тахминан бир соат давом этган учрашув жуда самимий бўлди. Америкада меҳнат қилаётган ўзбек ватандошлари — турли соҳа эгалари билан қисқача гаплашиб чиқилди. Ўйлайманки, бу айнан ёш кадрларга Президент томонидан эътибор ва илм-фан соҳасида ишлаётган кишиларнинг тажрибасини Ўзбекистонга олиб келмоқчи бўлгани жуда ҳам эътиборга молик, — деди Н.Зокиров.

— Президент «қандай таклифлар бор?» деб сўраганида, ижтимоий-иқтисодий шароитлар республиканинг ҳамма жойида бир хил бўлишини, жумладан пойтахт Тошкентда мавжуд коммунал шароитлар вилоятларда ҳам бўлиши кераклигини айтдим. Ўзим қўқонлик эканлигимни айтиб, Қўқонда қиш мавсумида электр энергияси ва газда узилиш бўлишини айтганимда, Президент кулиб, гапимни бўлиб: «Мен ўзим Қўқонга куёв ҳисобланаман, у ерда шундай муаммолар борлигидан жуда яхши хабардорман. Ўзим ҳам хижолат бўлиб юраман. Бу йил Қўқонга газ ҳам электр чироғи ҳам узлуксиз етказилади.», деди.

Суҳбатнинг тўлиқ кўринишини томоша қилинг: