«Челси» ҳужумчиси Диего Коста «Атлетико»га қайтаётгани расман маълум қилинди.

Икки клуб ҳам футболчи «Атлетико»га ўтишини тасдиқлади. Коста яқин вақт ичида тиббий кўрикдан ўтади ва Мадрид клуби билан шартнома имзолайди.

Трансфер қиймати очиқ айтилмаган, хабарларга кўра, «Челси» Коста учун 60 миллион евро олади. Испаниялик футболчи январь ойига қадар «Атлетико» сафида майдонга туша олмайди.

Ёз давомида Коста «Челси» бош мураббийи Антонио Конте билан зиддиятга борди ва клубни ташлаб кетди. У жамоанинг мавсумолди йиғинларида иштирок этмади.