Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 28 сентябрда Россия президенти Владимир Путин билан учрашишини маълум қилди.  

"Душанба куни биз ҳурматли жаноб Путин билан телефон суҳбати ўтказамиз, кейинги пайшанба куни (28 сентябрь) бирга кечки овқат тановул қиламиз. Барча воқеалар, Суриядаги вазиятни муҳокама қиламиз", деб айтган Эрдўған Нью-Йоркдаги форумда. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Бироқ Эрдўған учрашув қаерда бўлиб ўтишига аниқлик киритмаган.