Япониянинг Infiniti маркаси 2018 йил январда очиладиган Детройт автосалонида янги концептини намойиш қилади. Бу ҳақда Autocar портали хабар бермоқда. Портал маълумотларига кўра, Детройтда марканинг электокари намойиш қилинади. Бу прототип негизида қуриладиган серияли машина эса 2019 йилда тақдим қилиниши керак.

Infiniti шеф-дизайнери Альфонсо Альбайсанинг маълум қилишича, машинанинг сотувга чиқариладиган версияси янги платформада қурилади. Машина ҳақида бошқа ахборот маълум эмас.

Фото:kolesa.ru

Шунингдек, Infiniti яқинда бошқа бир янги модели – QX50 кроссоверининг кейинги авлоддаги серияли версиясини намойиш қилади. Ушбу машина Франкфурт автосалонига олиб келиниши кутилганди, бироқ марка бу йили автосалонда иштирок этмади. Эҳтимол кроссовер 2017 йил охирида ёки Дейтройт автосалонида ошкор қилинади.

Фото:kolesa.ru