Нью-Йоркка БМТ Бош Ассамблеяси сессияда иштирок этиш учун келган КХДР ТИВ раҳбари Ли Ён Хо АҚШ президенти Дональд Трампнинг Пхеньянга таҳдидларига жавоб қайтарди. Ли Ён Хо меҳмонхона ёнида тўпланган журналистларга мурожаат қилиб, шундай деди: «Агарда у бизни итнинг вовуллаши қўрқитади, деб ўйласа, у ҳолда бу – орзудир».

Итнинг акиллаши ҳақидаги сўзлар «Ит ҳуради – карвон ўтади» мақолидан олинган, дея таъкидлайди «Рёнхап» агентлиги.

АҚШ президенти БМТ Бош Ассамблеясида Қўшма Штатларнинг жаҳондаги ўрнига бағишланган нутқида ҳарбий бюджет кескин оширилганини эслатиб ўтди ва Шимолий Кореяни «бутунлай йўқ қилиб юбориш» билан таҳдид қилди.