Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5177-сонли Фармонини ижро этиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарорига мувофиқ Тижорат банклари томонидан хорижий валютадаги ҳисобварақларни юритиш Тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
 
Ҳужжат ҳисобварақ эгасига хорижий валюта нақд шаклда берилиши мумкин бўлган икки ҳолат билан тўлдирилди:
 
•  фермер хўжаликларининг валюта ҳисобварақларида бўлган суммалар – ҳисобварақ эгасининг фармойишига мувофиқ;
•  юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган жисмоний шахслар–резидентларнинг (якка тартибдаги тадбиркорлар) валюта ҳисобварақларидан маблағлар.