Мексика шаҳарларининг одамлари лабрадор-ретривер зотидаги Фрида лақабли итга мамлакатда содир бўлган кучли зилзила вақтидаги жасорати учун миннатдорлик билдирмоқдалар. Маҳаллий ҳарбий флотда хизмат қилувчи махсус ўргатилган ит зилзила вақтида 52 кишининг ҳаётини қутқариб қолди. Бу ҳақда Metro нашри хабар бермоқда. 

Охирги кунларда Фрида зилзиладан вайрон бўлган шаҳарларда бўлиб, вайроналар остидан одамларни чиқариб олишда кўмак бермоқда. Мексика телевидениеси бир неча йилдан бери бу қутқарувчи ит ҳақида репортажлар суратга олиб келади.

Сентябрда Фрида Оахака шаҳрида бир неча ўнлаб одамни қутқариб қолганди. Ит мураббийларининг айтишича, у куч-ғайратга тўла ва яна кўплаб ҳаётларни қутқаришга тайёр.

Охирги маълумотларга кўра, Мексикада юз берган зилзила қурбонлари сони 250 дан ошиб кетди. Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди. Қутқарув-қидирув ишлари узукун давом этмоқда.