ГФР канцлери Ангела Меркелнинг ARD радиостанциясига берган интервьюсида маълум қилишича, терроризм Германия учун таҳдид уйғотишда давом этмоқда.

«Терроризм доимий таҳдид ҳисобланади, биз у билан курашиш учун барчасини амалга оширмоқдамиз», - деган Меркель.

Август ойининг охирларида Ангела Меркель икки йил аввал ГФРга кўплаб мигрантларнинг киришига имкон бериб, тўғри қарор қабул қилгани, бироқ Европа ўшандан бери қочқинлар масаласида катта ўзгаришга эришмагани ҳақида маълум қилганди.