Япониянинг Mitsubishi компаниясининг Россиядаги расмий дилери 89 мингдан ортиқ Mitsubishi ASX кроссоверларини қайтариб олмоқда. Бунга ойна тозаловчи билан боғлиқ эҳтимолий носозликлар сабаб қилиб кўрсатилмоқда, дейилмоқда Росстандарт сайтидаги хабарда.

Шундай қилиб жами 89 406 дона машина чақириб олинади. Улар 2010 йил июлидан 2016 йил январига қадар сотилгани таъкидланмоқда. Барча транспорт воситалари текшириб кўрилади ва зарур бўлган ҳолларда олд ойна тозалагич мотори алмаштирилади. 

Расмий дилер барча автомобиллар эгаларини ўз машиналарини дилерлик маркази олиб келиш зарурлигидан огоҳлантиради. Таъмирлаш ишлари бепул ўтказилади.