Хитойнинг Пекин ва Шанхай шаҳарлари ўртасида «Фусин» русумли янги поезд ҳаракати йўлга қўйилди, бу йўловчи поезди соатига 350 км масофани босиб ўта олиши мумкин. Бу ҳақда Шанхайдаги «Синьминь ваньбао» газетаси хабар ёзган.

Шу тариқа, «Фусин» поезди дунёдаги энг тезюрар йўловчи поезд бўлди. Июль ойида поезднинг синов юриши ўтказилганди, унда поезд ўз тезлигини 400 км/с кўрсаткичига етказа олиш имконияти синалганди.

21 сентябрь кунидан «Фусин» поезди Пекин - Шанхай йўналишида 7 мартадан қатновни амалга оширади. Бу поезд масофани 4 соату 28 дақиқада босиб ўтади. Бунгача Хитойнинг энг тезкор йўловчи поезди CRH380 бу йўналишда 300 км/с тезлик билан ҳаракат қилган, йўлни босиб ўтиш учун 6 соат вақт сарфлаган.

Хитойда 350 км/с тезликка эга поезд илк бор 2008 йилда, Пекин - Тяньцзинь йўналишида қатнашни бошлаган, аммо 2011 йилда ҳукумат бу поезд тезлигини 250-300 км/с сифатида белгилаб қўйганди.