Samsung Electronics ва LG Electronics компаниялари Жанубий Кореяда ўзларининг Galaxy Note 8 ва V30 илғор телефонларининг савдосини бошлади. Икки компаниянинг маълум қилишича, янги моделлар республикада ҳам хорижда ҳам савдолар бўйича рекордлар ўрнатиши кутилмоқда. 

Samsung ҳисоб-китобларига кўра, биргина буюртмалар орқали шу пайтга қадар 400 минг дона Galaxy Note 8 сотилган. Бу аввалги Galaxy Note 7 моделига берилган буюртмалардан 20 минг донага кўп демакдир. 

Янги смартфон дисплейи ромсиз бўлиб, диагонали 6,3 дюйм. Бундан ташқари оптик барқарорлаштирувчи 2 та камера, телефон қалами – стилусига эга. 

LG V30 телефонига буюртмалар ҳам аввалгиларига қараганда кўпроқ бўлгани таъкидланмоқда. Компания шу йил бошида тақдим этилган G6 смартфонига қараганда буюртмалар кўпроқ тушаётганини қайд этганига қарамай, аниқ рақамларни келтирмаган. V30 – LG компаниясининг бир вақтнинг ўзида ҳам OLED-дисплей ва иккита камера билан жиҳозланган илк телефони ҳисобланади. Камера объективларидан бирининг диафрагмаси  F/1,6 дан кўп бўлган миқдорда очилади. Бу ҳар қандай рақобатчи смартфонлар кўрсаткичидан яхши ҳисобланади. 

Ишлаб чиқарувчига кўра, LG V30 мобил фото ва видео ҳаваскарлор учун энг муносиб телефондир. 

LG Electronics V30 телефонига катта умид боғламоқда. Компаниянинг ишонч билдиришича, янги илғор телефон мобил бўлинмадаги вазиятни яхшилаш имконини беради. Бу бўлинма қаторасига 9 чорак зарар кўрмоқда.