Вебстер университети (Webster University, АҚШ) ўз филиалини Ўзбекистонда очади.

20 сентябрь куни Вебстер университетининг Тошкент шаҳрида филиалини очиш тўғрисида битим имзоланди. Ҳужжат Нью-Йоркдаги Ўзбекистон-Америка бизнес-форуми якунлари бўйича имзоланган.

Вебстер университети филиали МДҲ мамлакатларидаги Америка олий таълим муассасасининг биринчи тўлақонли филиали бўлади.

Жорий йилнинг июнь ойи охирида Ўзбекистонда илк бор АҚШдаги нуфузли университет факультети очилиши хабар берилганди.