Корея яриморолидаги танглик ортида Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Шимолий Корея раҳбариятига БМТ Бош ассамблеяси минбаридан мурожаат қилди.

Чже Ин Шимолий Кореяни тинчлик йўлини танлашга ва ядро синовлари билан боғлиқ вазият атрофида кўп томонлама мулоқот бошлашга чақирган.

"Мен Шимолий Корея тинчлик йўлини танлашини истайман", деб корейс тилида мурожаат қилган Чже Ин.

У, шунингдек, Жанубий Корея Шимолий Кореяни "ютиб юбориш" ёки сунъий йўл билан у билан бирлашишга интилмаётганини айтган.