Фото: халкаро прес клуб

2018 йили Самарқанд шаҳрида яна бир йирик халқаро анжуман ўтказилиши мумкин. Президент Ш.Мирзиёев ўзининг АҚШга сафари чоғида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинишининг 70-йиллиги муносабати билан ушбу шаҳарда Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумини ўтказиш ғоясини илгари сурди. Бу ҳақда Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директори Акмал Саидов Халқаро пресс-клуб мажлисида маълум қилди. 

Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад Ал Ҳусайн билан учрашганида шундай ташаббусни билдирган. 

Фото: халкаро прес клуб

«Ўзбекистон, эндиликда, ҳимояланиш позициясидан сиёсат юритмаяпти. Авваллари бизларни танқид қилишарди, биз ҳимояланиб, жавоб берардик. Ҳозирда, Ўзбекистон нафақат миллий, балки глобал миқёсда ташаббуслар билан чиқмоқда. Бу эса Ўзбекистоннинг янада очиқ, шаффоф, амалий мамлакатга, инсон ҳуқуқларига доир энг нозик масалаларни ҳам муҳокама қиладиган давлатга айланиб бораётганидан далолатдир», — деди Акмал Саидов.

Фото: халкаро прес клуб

Шу билан бирга, Президент БМТ ИҲОК ваколатхонасини Тошкентда ҳам очишни таклиф қилган. Бундан кўзланган мақсад, мазкур йўналишдаги ислоҳотлар жараёнида «Бишкек орқали эмас, бевосита алоқаларни йўлга қўйишдир».