Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 23 сентябрь куни пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 13-15 даража илиқ, кундузи 28-30 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр тезликкача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 17-22 даража иссиқ бўлади.