АҚШ ва Афғонистон давлат раҳбарлари Дональд Трамп ҳамда Ашраф Ғани БМТ Бош Ассамблеяси доирасида ўтказган учрашуви чоғида АҚШнинг минтақадаги янги аксилтеррор стратегиясини амалга оширишга келишиб олишди. Бу ҳақда Оқ уй тарқатган хабарномага асосланган ҳолда РИА Новости хабар қилмоқда.

"Президент Трамп ва президент Ғани АҚШ етакчисининг Жанубий Осиёда терроризмга қарши кураш бўйича янги стратегиясини амалга ошириш, шу билан минтақа, америкаликлар ва афғонистонликларнинг хавфсизлигини таъминлашга тайёрликларини билдиришди", — дейилади ҳужжатда.