САВОЛ: Биз фарзанд асраб олдик. Чақалоқни туғруқхонадан тўғридан-тўғри қабул қилдик. Аёлим шифохонада ишлайди, ўша пайтда бола учун ҳали суднинг қарори йўқлиги учун аёлим ишхонасига ойлик иш ҳақи сақланиб қолинмайдиган таътил («безсодержание»)га ариза ёзди. 3 ой ўтиб, ҳозир ҳамма ҳужжатларимиз тайёр бўлди. Суднинг қарор чиқариши қолди. Суд бўлиб ўтди ва қарорни энди оламиз. Аёлимнинг ишхонасидаги мутасаддилар декретга чиқиши учун давлат тарафидан бериладиган нафақа пули берилмайди, деб айтибди. Яъни, ҳисобхона «ўзингиз туғмаганиз учун сизга нафақа бермаймиз», дебди. Шу қонунийми, қонуний бўлса шу моддани кўрсата оласизларми. Олдиндан сизга катта раҳмат.

Фазилиддин Ф.

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 235-моддасида янги туғилган болаларни фарзандликка олган ёки болаларга васий қилиб белгиланган шахсларга бериладиган таътиллар берилган бўлиб, унда янги туғилган болаларни бевосита туғуруқхонадан фарзандликка олган ёки болаларга васий қилиб белгиланган шахсларга бола фарзандликка олинган (васийлик белгиланган) кундан бошлаб, бола туғилган кундан эътиборан эллик олти календарь кун (икки ёки ундан ортиқ бола асраб олинган (васийлик белгиланган) тақдирда эса етмиш календарь кун) ўтгунга қадар бўлган даврда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўлаган ҳолда таътил берилади ва уларнинг хоҳишига кўра, бола уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун қўшимча таътиллар берилиши белгиланган.

Саволга ҳуқуқшунос Фозилжон ХАТАМҚУЛОВ жавоб берди.

Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.