Microsoft корпорацияси асосчиси ва собиқ раҳбари Билл Гейтс агар компьютернинг операцион тизимига кириш ва уни блоклаш учун Ctrl-Alt-Delete клавишини бир вақтда қўллаш бўйича изоҳ берди. Windows'нинг кўплаб фойдаланувчилари бир вақтнинг ўзида уч клавишни босишни ноқулай деб ҳисоблашади, шундай бўлса-да, баъзилар бунга ўрганиб ҳам қолган. 

Билл Гейтс Bloomberg Global Business Forum давомида Carlyle Group раҳбари Дэвид Рубенштейннинг шу ҳақидаги саволига жавоб берди. У Гейтсдан рақамли технологиялар даврининг энг сирли саволларидан бирига жавоб беришни сўради: нима учун тизимга кириш ёки ПКни блоклаш учун уч бармоқ талаб этилади?

Рубенштейн шунингдек Microsoft асосчисидан нима учун ўша пайтлар Ctrl-Alt-Del клавишларини биттада қўллашни яхши ғоя деб ҳисоблаганига қизиқиш билдирди. 

Бунга жавобан Билл Гейтс агар имкони бўлганда бу операцияни биргина клавиш ёрдамида амалга оширган бўлишини маълум қилди. "Ортга қайтиб, қандайдир майда нарсаларни ўзгартиришнинг иложи йўқ, - деди у. - Албатта, агар кичик ўзгаришлар киритиш имкони бўлганда, операция бир клавишли бўларди".

Таъкидлаш жоизки, Гейтс биринчи марта бу мавзуда изоҳ бермоқда. 2013 йилда у клавиатура ишлаб чиқарувчилар IBM PC'нинг кириш функцияси учун алоҳида клавиш ажратишдан бош тортишганини айтганди.