Бокс бўйича ярим оғир вазн тоифасида WBA, IBF, WBO версиялари бўйича жаҳон чемпиони, америкалик Андре Уорд фаолиятини якунлашини маълум қилди.

"Бугун боксни тарк этаётиб, буни чўққида туриб қилмоқдаман ва бу ҳамиша орзуим бўлган. Тушунтириб қўймоқчиман,  мен организмим бу спортнинг қатъий режимига бошқа бардош бера олмаётгани сабабли кетмоқдаман ва шу туфайли менда бошқа жанг қилишга иштиёқ йўқ. Агар мен боримни бера олмасам, унда бошқа жанг қилмаслигим керак", деб айтган Уорд.

Уорд фаолияти давомида 32 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини ютган. У охирги икки жангини Сергей Ковалёвга қарши ўтказиб, иккаловида ҳам ғолиб бўлган.