Кариб денгизидаги Доминика давлати бош вазири Рузвельт Скеррит "Мария" довули оролнинг камида 15 кишиси ҳаётини олиб кетганини маълум қилди. 

Унинг айтишича, яна 20 киши бедарак йўқолган. Инфратузилмага етказилган зарар эса мисли кўрилмаган даражада баҳоланмоқда.

"Айни вақтда биз 15 кишини дафн этдик, бир қишлоқда 13 киши, бошқасида 5 киши ва яна бир коммунада 2 киши бедарак йўқолган", деб айтди Скеррит ABS телеканали эфирида.

Скерритнинг таъкидлашича, довул оқибатларини бартараф этиш кўп вақт ва катта маблағларни талаб этади.

Доминика орол давлати майдони 754 квадрат километрни, аҳолиси эса 73 минг кишини ташкил қилади.