Сайёрада янги ядровий қуролга эга мамлакатлар бўлмаслиги керак, деб ҳисобламоқда ХХР ташқи ишлар вазири Ван И.

"Айни вақтда бизга аввалгидан ҳам кенг қамровли бўлган ядросизланиш керак. Корея ярим оролнинг шимоли ёки жанубида, ё бўлмаса, Шимоли-Шарқий Осиё ёхуд дунёнинг исталган бурчагида бўлиши муҳим эмас. Бу сайёрада янги ядровий давлат пайдо бўлмаслиги керак", — деган Ван И БМТ Бош Ассамблеясида маъруза қилар экан. 

Хитой вазири яна бир карра КХДРни ушбу "хавфли" йўлда давом этмасликка чақирар экан, АҚШни КХДРга берган ваъдасида туришга ундади. У, шунингдек, Корея ярим оролида кескинликни юмшатишга чақирди.