Walmart дўконлар тармоғи асосчиси Сэм Уолтоннинг қизи Элис Уолтон дунёдаги энг бадавлат аёлга айланди. 

Forbes маълумотига кўра, империя меросхўрининг давлати 33,8 миллиард долларга баҳоланади. У энг бой инсонлар умумий рейтингида 17-ўриндан жой олган.

Кеча Францияда ўзининг 95 ёшига бир ой қолганда машҳур косметик компания L’Oreal асосчисининг қизи ва дунёнинг энг бадавлат аёли Лилиан Беттанкур ҳаётдан кўз юмгани хабар берилди. Франциялик аёл 44,6 миллиард долларга эга эди.