Германиянинг X41 D-Sec компанияси мутахассислари турли усуллар билан бузиб киришга асосланган синовлар натижасида энг ишончли браузерни аниқлашга муваффақ бўлишди. Тест хулосаларига кўра, Google Chrome энг хавфсиз браузер дея тан олинди

Маълумотларга кўра, янги синовларда Edge, Internet Explorer ва Chrome браузерлари иштирок этган. Ушбу браузерлар тадқиқоти билан X41 D-Sec компанияси мутахассислари шуғулланишди. Синовлар фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари хавфсизлигига ихтисослашган. Натижада айнан Google Chrome ҳужумларга қаршилик кўрсата олувчи кўплаб салоҳиятли имкониятларга эга экани аниқланди.

Мазкур браузер алоҳида усуллар туфайли компьютерингизнинг файл тизимига киришни буткул ёпиб қўйишга қодир. Мутахассисларнинг қўшимча қилишича, баъзи кенгайтиришлардан фойдаланиб, Chrome'ни бузиб кириш мумкин.