Европа бозорларида пушти рангли Samsung Galaxy S8 пайдо бўлди. Жанубий Кореянинг ноёб рангдаги девайсини 600 долларга харид қилиш мумкин бўлади. 

Пушти рангли Samsung Galaxy S8 дастлаб Тайвань бозорларида, кейин эса Шимолий Америкада сотувга чиққанди, энди эса навбат - Европага. 

Бугунги кунда бу флагманни олдиндан буюртма берибгина қўлга киритиш мумкин бўлади, лекин истеъмолчиларнинг уни қачон қўлга олиши ҳозирча номаълум.

Пушти рангдаги янги маҳсулотнинг техник параметрлари бошқа рангдаги муқобилларидан фарқ қилмайди. Samsung Galaxy S8 смартфонининг ўзига хос жиҳати 5,8 дюймли, 2600х1440 ўлчамли Super AMOLED экранларидадир. 

Мобил қурилма Samsung Exynos 8895 ёки Qualcomm Snapdragon 835 чипида ишлайди. Пушти рангли девайс шунингдек сув ва чангдан ҳимояловчи корпус билан таъминланган.