Google корпорацияси кўринишича Павел Дуровнинг келажакда мустақил давлат яратиш маслаҳатига қулоқ соладиган кўринади. Компания ишни аҳоли пунктини  қуришдан бошлайди. Бу лойиҳа учун янги Sidewalk Labs компанияси яратилган. 

Google’нинг тажрибавий шаҳри қурилишида турли соҳалардаги энг охирги  технологиялар қўлланади. Аҳоли пункти нафақат максимал экологик тоза, балки одамлар яшаши учун жуда қулай бўлади. Қурилишни кўплаб техник ечимлар синовдан ўтказиладиган кичик туманни яратишдан бошламоқчи. Агар лойиҳа ўзининг самарадорлигини кўрсатса, ушбу туман атрофида яна бир нечта туман бунёд этилади.

Ушбу лойиҳадан мақсад инновацион шаҳар муҳити аҳоли турмуш даражасини анча ошира олиши ва йирик шаҳарларнинг экологияга таъсирини камайтиришини исботлашга уринишдир. Юқори технологиялар нафақат шаҳар транспорти ва инфратузилмасини, балки шаҳарни бошқариш ва унинг ижтимоий хизматлари соҳасини ҳам қамраб олади. 

Ҳозирча Google шаҳарнинг қурилиш жойини ошкор қилмаган. Компания раҳбарияти яқин орада кўпроқ маълумот беришга ваъда берган.