Ўзбекистон Республикаси Фан ва Технологиялар Агентлиги 2018 йилнинг 24-29 июнь кунлари Германиянинг Линдау шаҳрида Тиббиёт фанлари бўйича Нобель лауреатларининг 68-йиғилишида иштирок этиш учун иқтидорли, интилувчан ва фаол, тиббиёт соҳасида фаолият юритаётган 35 ёшгача бўлган ёш олимлар ва талабалар орасида танловни эълон қилади. Бу ҳақда Фан ва технологиялар агентлиги бош директорининг ўринбосари Олимжон Тўйчиев Facebook’даги саҳифасида маълум қилган.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган ёшлар шу йилнинг 1 октябрига қадар ўз номзодларини кўрсатган ҳолда керакли ҳужжатлар билан fan@uzscience.uz электрон манзилига жўнатишлари мумкин. Танловда иштирок этиш бўйича барча харажатлар қопланади.