Хитой молия вазирлиги Standard & Poor's халқаро рейтинг агентлигининг мамлакат суверен кредит рейтингини тушириш қарорини хато, деб баҳолади. Бу ҳақда вазирлик сайтига жойлаштирилган хабарда сўз юритилган

Куни кеча, 21 сентябрь куни S&P агентлиги Хитойнинг миллий кредит рейтингини «A+» даражасигача пасатиришга қарор қилган эди. 

«S&P агентлигининг Хитой суверен кредит рейтингини пасайтириши хато қарор ҳисобланади», — дейилади хабарда. 

Вазирликнинг уқдиришича, Пекин маъмурияти томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар сабабли сўнгги йилларда мамлакатда барқарор ўсиш кузатилмоқда. Шу муносабат билан S&P қарори Хитой молия вазирлигини  «ташвишлантиради».