ФИФА 2017 йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун даъвогар бўлган сўнгги уч нафар номзод номини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида маълум қилинган.

Унга кўра, «Реал» бош мураббийи Зайнидин Зидан, «Ювентус» устози Массимилиано Аллегри ва «Челси» бош мураббийи Антонио Конте номзодлари ғолиблик учун кураш олиб боради.

Зидан «Реал» билан ЕЧЛ ва Испания чемпионатида зафар қучган бўлса, Конте «Челси»ни биринчи мавсумидаёқ АПЛ чемпионига айлантирганди. Аллегри эса «Юве» билан ЕЧЛ финалига етиб келган ва Италия чемпиони бўлган.