Барчага маълумки, Evos савдо белгиси - Ўзбекистондаги энг машҳур ва мазали фастфуд тармоқларидан бири.  Компания ўз мижозларини янада мамнун этиш мақсадида филиаллар сонини кенгайтириб бормоқда. 

19 сентябрь куни соат 17:00да Қарши шаҳрида Evos'нинг янги филиали ишга тушди. Тантанали очилиш маросими меҳмонларга нафақат мазали егуликлар, балки кўтаринки кайфият, унутилмас лаҳзаларни ҳам улашди. Лаваш ишқибозлари учун тез тановул қилиш бўйича махсус беллашувлар ташкил этилди. 

Фото: Evos
Фото: Evos
Фото: Evos

Яна бир ёрқин ҳодиса - баҳайбат шаурманинг тайёрланиши бўлди. "Тез ейиш" мусобақасининг ғолибига катта шаурма совға сифатида топширилди. Очилиш маросимида кафенинг илк меҳмонлари учун махсус шоу-дастур намойиш этилди. Улкан айиқчалар ўйини эса болажонларга ўзгача завқ бағишлади. 

Фото: Evos
Фото: Evos
Фото: Evos

Қарши шаҳрида очилган Evos филиали - тўйимли, мазали, сифатли, ҳамёнбоп таомлар, десерт ва ичимликлар билан ҳордиқ чиқаришга мўлжалланган маскан. Замонавий дизайнга эга шинамгина кафе ҳар қандай мижозни кўнглидан жой олиши аниқ. 

Фото: Evos
Фото: Evos

Evos барчани мазали фастфудлардан баҳраманд бўлишга чорлайди. 

Манзил: Қарши шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, Шодлик МФЙ 
Мурожаат учун телефон: 2031212
Facebook: www.facebook.com/evos.uzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида