Қатар раҳбарияти Башар Асад режимини Суриядаги инқирозга ечим топиш бўйича тинч мулоқот жараёнини қўллаб-қувватлашга чақирди.

«Асад Сурия бўйича музокараларга масъулиятли ёндашиши керак», - деган Қатар ТИВ раҳбари Муҳаммад бин Абдураҳмон Ал-Таний Нью-Йоркда.

Дипломатия раҳбарининг айтишича, Суриядаги жиноятлар ортида ҳам Башар Асад режими, ҳам ИШИД террорчилари турибди.

Вазир Асад режимини халқаро ҳуқуқ нормаларини бузмаслик, оддий фуқаролар ҳаётига тажовуз қилмасликка чақирди.

Ал-Таний Сурия бўйича халқаро комиссиянинг мамлакат шимолидаги Хон-Шайхун аҳоли пунктида рўй берган кимёвий ҳужумга доир хулосаларига эътибор қаратган.