«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар жамоанинг навбатдаги машғулотларидан сўнг Эдинсон Кавани билан боғлиқ вазият учун жамоадошларидан узр сўради. Бу ҳақда L‘Equipe нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, мурожаат чоғида 25 ёшли футболчи билан унга таржимон сифатида жамоа сардори Тиаго Силва иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Франция чемпионатининг 6-туридан ўрин олган «Лион»га қарши учрашувда (2:0) уругвайлик футболчи жарима зарбасини амалга оширмоқчи бўлганида Дани Алвес ундан тўпни тортиб олиб, кейин Неймарга берганди. Кейинроқ эса бразилиялик футболчи Каванидан пенальтини тортиб олмоқчи бўлган, бироқ Кавани бунга йўл қўймаган пенальтини ўзи амалга оширганди. Лекин Кавани 11 метрлик нуқтадан хатога йўл қўйган.