2017 йилнинг 22 март куни соат тахминан 16:30ларда, номаълум шахс, ўзганинг мулкини алдов ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Малика” савдо марказида бўла туриб, фуқаро Ж.Н.А.нинг ишончига кириб, унга «Iphone-6» русумли уяли телефон сотиб олишда ёрдам беришини ваъда қилиб, унга тегишли бўлган жами 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 
Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Б.У.Т. содир этганлиги аниқланган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.