Аввал хабар берилганидек, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши мажлисининг баёни Бош вазир А.Арипов томонидан 2017 йилнинг 19 сентябрь куни тасдиқланди.

Унга кўра, Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Касаба уюшмалари федерациясига мавсумий ишларга жалб қилинган ёшларнинг вақтинчалик меҳнат фаолиятини меҳнат стажи сифатида инобатга олиш масаласини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйиш вазифаси топширилган.

Мажлис қарори бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фан, таълим ва ёшлар сиёсати масалалари АТД зиммасига юкланди.