Мексика миллий қутқарув хизмати раҳбари Луис Фелипе Пуэнтенинг маълум қилишича, 19 сентябрь куни юз берган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони ҳозирги пайтга келиб 286 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзган.

Унинг сўзларига кўра, мамлакат пойтахтида 148 инсон ҳаёт билан видолашган. Шу билан бирга, Морелос штатида – 73, Пуэблада – 45, Мехико штатида – 13, Геррерода – 6, Оахакада – 1 инсон ҳалок бўлди.

Мексика яқинида 7,1 магнитудали кучли зилзила 19 сентябрь кечқурун юз берди. Мамлакат ҳукумати маълумотларига кўра, 2 мингдан ортиқ инсон жабрланган.

Мексикадаги зилзилалар вақтида ит 52 кишининг ҳаётини сақлаб қолди