Теҳронда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва юқори мансабли ҳарбий амалдорлар иштирокидаги ҳарбий парад вақтида янги баллистик ракета тақдим этилди.

Бу ҳақда Press TV телеканали бригада генерали Амир Али Ҳожизодага асосан хабар берган.

Таъкидланишича, ракета икки минг километрлик парвоз масофасига эга ҳамда бир неча жанговар каллакни ўзида олиб юриши мумкин.

Аввалроқ Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакат ўз ракета салоҳиятини мустаҳкамлаши ҳақида маълум қилганди.