АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР етакчиси Ким Чен Инга нисбатансўз юритганда меъёрий дипломатик иборалардан четлашмоқда. Бу билан Трамп "унга таъсир қилиш"га ва АҚШнинг қатъиятини намойиш этишга уринмоқда. Оқ уй маъмуриятининг икки нафар юқори лавозимли мулозими журналистларга шундай фикрларни билдирган. Суҳбат матнини Оқ уй сайти келтирмоқда, деб хабар қилади РИА Новости. 

Аввалроқ, Дональд Трамп БМТ минбарида қилган нутқида Ким Чен Инни "ўз жонига суиқасд қилаётган ракета-инсон" деб атаган эди. Бунга жавобан Ким Чен Ин Трамп сўзлари ва ахлоқи "аҳмоқона" экани, америкаликлар етакчисининг ўзи эса — "олов билан ўйнашаётган безори ва гангстер" дея таҳқирлаганди.
 
"Менинг ўйлашимча, президентнинг бу борадаги сўзлари моҳиятни етказишга уринишдир... Президент ҳақиқатдан ҳам бу болага биз жиддий гапираётганимизни тушунтирмоқчи", — деган мулозимлардан бири.