Фото: EXPO Restaurants & Cafes

Тошкент шаҳрида 29 ноябрь-1 декабрь кунлари «EXPO Restaurants & Cafes» II Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. У ресторан бизнеси вакиллари ва HoReCa сегменти учун профессионал ускуналар ҳамда бошқа материаллар соҳасидаги мутахассисларни бирлаштиради.

Кўргазма эҳтимолий сармоядорлар, хусусий тадбиркорлар, ресторанлар эгалари, ресторанлар топ-менежлари, ресторан бизнеси шериклари ва умумий овқатланиш корхоналари мижозлари учун мўлжалланган реклама ҳамда бизнес майдончаси саналади.

«EXPO Restaurants & Cafes 2017» халқаро кўргазмасида ресторан бизнесининг асосий трендилари, умумий овқатланиш соҳасидаги янги хизматлар тақдим этилади, шунингдек, севимли муассасалар бош ошпазлари билан танишиш ва уларнинг уста-дарслари, тақдимотларига кириш имкони яратилади.

Кўргазмада ресторанлар, кафе, барлар, умумий овқатланиш бўйича бошқа корхоналар, профессионал ресторан ускуналари импортёрлари, махсус қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилари (ламинат, паркет, кафель, мармар, бўёқлар), ёритиш ускуналари ишлаб чиқарувчилари (қандиллар, торшерлар, бра, дизайнерлик ечимлари), кўкаламзорлаштириш бўйича мутахассислар (ландшафт дизайни, безакли кўкаламзорлаштириш), столлар, стуллар, шийпонлар, панжаралар ишлаб чиқарувчилари, мебель дўконлари, салонлар, цехлар ва фабрикалар, хомашё етказиб берувчилар ва шериклар, HR-агентликлар, реклама агентликлари, кўчмас мулк бўйича агентликлар, байрам ва маросимлар ташкилотчилари, бизнесни автоматлаштириш бўйича сервислар вакиллари, давлат идоралари ва тузилмалари иштирок этади.

Кўргазмада иштирок этиш ҳамда батафсил маълумот олиш учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилиш мумкин: +998 71 238 56 00; +998 71 238 56 41.

Янгиликлар билан Telegram-каналимизда танишиб боринг.