2017 йилн 16 сентябр куни соат тахминан 12:00ларда, аёл киши Юнусобод тумани ҳудудида, фуқаро Х.О.Х.нинг хонадонида уй тозаловчи сифатида бўла туриб, уй эгасининг чалғиганлигидан фойдаланиб, ётоқхонадан унга тегишли жами баҳоси 12.600.000 сўм ва 100 АҚШ доллар бўлган мол-мулкини ўғирлаган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган эди. 

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида, мазкур жиноятни Қ.Б.С. содир этганлиги аниқланган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.