Йилнинг энг инновацион ҳафтаси – ICTWeek 2017 доирасида VEON компаниялар гуруҳидан бир пайтнинг ўзида икки спикер қатнашди. VEON бош офисининг вакиллари CIO Summit, ICT-Форум доираларида ўз тақдимотлари билан қатнашдилар, шунингдек ICTExpo кўргазмасига ташриф буюрдилар.

“Молиявий сектордаги рақамли трансформация” бўлими доирасида VEON ташқи алоқалари бўйича директори Томас Ламанаускас рақамли трансформациянинг истиқболлари ва трендлари ҳақида батафсил сўзлаб берди. Тақдимот чоғида у big data‘дан фойдаланиш тенденциялари, сармоялар ва digital-бозорнинг трансфотмациялари ҳақида сўзлади. Спикер форум иштирокчиларига рақамли трансформациянинг VEON гуруҳлар компанияси ва энг йирик дунё брендлари мисолида халқаро тажриба билан бўлишди, шунингдек VEON глобал digital-платформасининг ишга туширилишини эълон қилди.

Томас Ламанаускас
Фото: VEON 

ICT-Форумнинг иккинчи куни бутунлай IT-инфраструктурага бағишланди. Мазкур майдонча доирасида етакчи IT-экспертлар ва соҳа компанияларининг вакиллари булутли ечимларнинг ривожланиши истиқболлари ҳақида, софт-дастурлаш, блокчейн ва «ақлли» шаҳрлар учун инфратузилмавий ечимлар ҳақида фикр алмашдилар. Мазкур секция доирасида VEON AKT-хизматлари бўйича B2B директори Кумар Клиффорд сўзга чиқди. У булутли сервизларнинг авзаллиги, шунибдек дунёда кенг кўламли қўлланадиган тажрибалар ҳақида батафсил сўзлади.

“АКТ-хизматларини ривожлантириш Ўзбекистонда бизнес имкониятлари учун катта истиқболлар очади. Хусусан – янги бозорларга чиқиш, бизнеснинг асосий йўналишларига фокусни қаратиш, энг янги технологиялардан фойдаланиш ва, албатта бизнес трансформациясининг энг катта истиқболлари. VEON компанияси учун Ўзбекистонда АКТнинг булутли технологиялар базасида ривожланишини кўриш муҳимдир. Айни пайтда биз шундай булутли хизматларни жорий қилмоқдамиз ва улардан мижозлар бир зумнинг ўзида фойдалана олишади”, - белгилаб ўтди Кумар Клиффорд.

Кумар Клиффорд
Фото: VEON 

Шунингдек 19 сентябр куни жаноб Клиффорд «Булутли ечимларни телекоммуникацияларга трансформация қилинишининг глобал тенденциялари» мавзуси билан CIO Summit‘да қатнашди. Тадбир доирасида VEON вакили бизнесни трансформация қилиш чоғида алоқа операторлари ниамларга аҳамият беришлари ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Икки спикер ҳам ICTExpo кўргазмасига ташриф буюрдилар ва қатор бизнес-учрашувларда иштирок этдилар.