Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШга сафари доирасида 21 сентябрь куни Нью-Йоркда Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошлар билан учрашган эди.

Президент учрашувга келганлар билан суҳбат қуриб, уларнинг ҳаёти ва фаолияти билан қизиқди. 

Америкадаги ўзбекистонликлар президент билан учрашиш ўзлари учун улкан шараф эканини, бундай эътибордан бошлари осмонга етганини таъкидлашган. Улар Ўзбекистонда илм-фан, таълим, технология, инвестиция ва бошқа соҳаларни ривожлантириш, Ўзбекистон ва АҚШ муассасалари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишган. «Ўзбекистон 24» телеканали ушбу учрашувга оид лавҳани намойиш қилган.