Хитойнинг Xiaomi электрон қурилмалар ишлаб чиқарувчиси антибактериал қопламага эга бамбук толали ҳожатхона қоғозини ишлаб чиқарди. Mi Community ресурси шу ҳақида хабар берди. 

Санитар-гигиеник восита Wuro бренди остида ишлаб чиқарилган, ассортиментда шунингдек махсус антибактериал сочиқчалар ҳам мавжуд. Ҳар бир рулонга 10 метрга яқин тўрт қаватли қоғоз ўралган.

Янги санитар-гигиеник воситанинг нархи 99 юанни (15 доллар атрофида) ташкил қилади. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, қоғоздан ошхона сочиғи сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.

Фото:c.mi.com

Шуниси диққатга сазоворки, бу Xiaomi ишлаб чиқарган биринчи ҳожатхона воситаси эмас. 2017 йилнинг августида Хитой компанияси унитаз учун ақлли ўриндиқни намойиш этган. Мазкур аксессуар фойдаланувчиларнинг қулайлигини таъминлаб, ҳатто сувни ҳам бир неча режимда узата оларди. 

Бундан ташқари, унда сантехникани бактериялардан тозаловчи махсус ускуна ўрнатилган. Қурилма нархи - 999 юань (151 доллар атрофида).

Фото:c.mi.com
Фото:c.mi.com
Фото:c.mi.com
Фото:c.mi.com
Фото:c.mi.com
Фото:c.mi.com