Change.org сайтида Лондонда Uber сервисини тақиқлашга қарши петицияга бир куннинг ўзида 500 мингдан ортиқ инсон имзо чекди.

Кеча Британия пойтахти транспорт тизими раҳбарияти компаниядан лицензияни олиб қўйганди. Айтилишича, Uber таксомотор хизматларга қўйиладиган талабларга жавоб бермайди.

Хабар берилишича, компаниянинг амалдаги лицензияси муддати 30 сентябрь куни ўз ниҳоясига етади.

Бу қарор ҳақида маълум қилинганидан сўнг, Change.org сайтида Лондон ҳокими Содиқ Хон номига махсус петицияга имзо йиғиш бошланди.

Муаллифларнинг таъкидлашича, Uber тақиқланадиган бўлса, ўн минглаб ҳайдовчилар ишдан айрилади ва шаҳарнинг миллионлаб фуқаролари “ҳамёнбоп транспорт тизимисиз” қолади.